{{ message }}

«Барселона» Умтитининг ўрнига футболчи қидиришни бошлаб юборди. Ҳозирча учта номзод маълум

«Барселона» клуби бирданига бир нечта ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Каталонияликлар жамоа марказий ҳимоячиси Самюэль Умтити билан янги шартнома борасида келиша олмаяптилар ва шу сабаб клуб бошқа футболчиларга эътибор қаратмоқда.

«Барселона» нишонидаги ҳимоячилардан бири «РБ Лейпциг» вакили Дайот Упамеканодир. 19 ёшли франциялик футболчининг товон пули 100 млн еврони ташкил қилади.

Яна бир номзод «Севилья» ҳимоячиси Клеман Лангле бўлиб турибди. Шунингдек, «Шальке-04»нинг 21 ёшли ҳимоячиси Тило Керера ҳам каталонияликлар қизиқишлари доирасида турибди.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар