{{ message }}

«Вест Хэм» Смолов трансферига қанча сарфлаши маълум

«Вест Хэм» клуби «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смоловни ўз сафига қўшиб олишига ишонмоқда, дея хабар қилмоқда Mirror нашри.

Манбада таъкидланишича, лондонликлар Смоловни ўтган ёзда жалб қилмоқчи эдилар, бироқ бу сафар клубнинг нияти жиддий, чунки «Вест Хэм» ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида.

Россиялик футболчининг трансфери 15 млн фунтга баҳоланмоқда ва «Вест Хэм» раҳбарияти ушбу миқдор эвазига ўйинчини қўлга кирита олишига ишонмоқда.

Ушбу мавсумда 28 ёшли ҳужумчи Россия чемпионатида 16 ўйин ўтказиб 12та голга муаллифлик қилган.

 

Фото манбаси: www.championat.com

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар