{{ message }}

Mundo Deportivo: «Ливерпуль» ёзда «Реал» етакчиси учун Коутиньо ва 70 млн евро таклиф қилган

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ўз фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин эди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, «Ливерпуль» ўтган ёзда мадридликлар клубига футболчиларни рокировка қилиш таклифи билан чиққан.

Инглизлар «Реал»дан Гарет Бэйлни сўрашган ва эвазига Филиппе Коутиньога қўшиб 70 млн евро тўлашга рози бўлганлар, бироқ «Қироллик клуби» бунга рад жавобини берган.

Ўша пайтда «Реал» раҳбариятининг бор эътибори «Монако»да ўйнаётган Килиан Мбаппега қаратилганди ва улар Бэйлни «ПСЖ»га қўйиб юбориш ниятида эдилар. Аммо бу келишув ҳам амалга ошмай қолганди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар