{{ message }}

Мессининг чаққонлиги Роналдунинг қарорини ўзгартириб юборди

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испанияга қарашли Ибица оролидан меҳмонхона сотиб олди.

Аргентиналик футболчи Ибица оролининг Фигуеретас соҳилида жойлашган Hotel Es Vive’ни харид қилиш учун 29,5 миллион евро маблағ сарфлаган.

Меҳмонхона 52 хонали бўлиб, барча қулайликларга эга люкс ҳовузи ҳам бор. 4 юлдузли меҳмонхонанинг оддий хонасида яшаш кунига 226 еврога тушади. Бундан ташқари меҳмонхонанинг люкс хоналарда яшаш учун 600 евро тўлашингиз керак.

Қизиқарлиси, Мессининг оролдаги меҳмонхонага эгалик қилишни бошлаши “Реал” футболчиси Криштиану Роналдунинг қароридан қайтарди.

Чунки Роналду ҳам Ибицадан меҳмонхона сотиб олишни режалаштириб юрганди. Португалиялик ҳужумчи ўз ватанидаги Лиссабон ва Мадейрада жойлашган иккита меҳмонхона хўжайини ҳисобланади.

Айтишларича, Месси яна меҳмонхона сотиб олишда давом этади. Лео  бу борада энди Мадрид, Нью-Йорк ва Марокашда ҳам тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар