{{ message }}

«Бунёдкор» март ойидаги уй учрашувларида 50 мингга яқин мухлис йиғди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг биринчи ойида энг кўп мухлис йиғди.

“Қалдирғочлар”нинг биринчи учрашуви 3 март санасида Олмалиқнинг АГМК клубига қарши ўтганди ва ўша баҳсни томоша қилиш учун “Бунёдкор” стадионига 12425 нафар мухлис келганди.

10 март куни Суперлига 2-тур доирасида кечган Тошкент дербисида “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувини 20186 нафар мухлис бевосита стадионда кузатди.

“Бухоро” клубига қарши кечган бугунги ўйинга эса 15421та мухлис стадионга келди.

Бу албатта янги форматда ташкил этилган Суперлига учрашувларининг шиддатли ва соғлом рақобат асосида ўтаётганининг мевасидир.

Ҳозирча уй учрашувларида мухлис йиғиш бўйича “Бунёдкор” Суперлига клублари ичида пешқадам бўлиб турибди. “Қалдирғочлар” март ойидаги уй учрашувларида жами 48032 нафар мухлис йиғди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан футболни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора тадбирлар Суперлига баҳсларининг шиддатли ўтиши билан биргаликда мухлисларнинг стадионга қайтаришга ҳам хизмат қилмоқда.

 

Фото манбаси: www.fcbunyodkor.com

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар