{{ message }}

«Реал»нинг «Лас-Пальмас»га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 30-тури доирасида «Лас-Пальмас»га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан заявкага 19 футболчини киритди.

Мураббийлар штаби бир қатор еткачиларга хордиқ чиқариш имконини берган. Ўйинни Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Марсело, Тони Кроос, Иско, Себальос ва Криштиану Роналду каби футболчилар ўтказиб юборишади.

Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Тео Эрнандес, Хесус Вальехо, Ашраф Ҳакими, Терехо.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Лука Модрич, Марко Асенсио, Матео Ковачич, Маркос Льоренте, Оскар.

Ҳужумчилар: Гарет Бейл, Бензема, Лукас Васкес, Борха Майораль.

Манба: www.realmadrid.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар