{{ message }}

Хайнкес: «Боруссия Д» клуби «Бавария» майдонида ҳар доим яхши ўйнайди

«Бавария» клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес Германия чемпионати 28-туридан ўрин олган Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши уй ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу ўйиндан бошлаб қайноқ палла бошланади. Мен ўз тажрибамдан яхши биламанки, «Боруссия» клуби футболчилари «Альянц Арена» стадионида бошқача ўйин намойиш қилади.

Улар бу ерда жуда ҳам яхши ўйнашади ва вақти-вақти билан ғалаба қозонишади! Мен айнан шунинг учун ҳам мураккаб ўйинни кутмоқдаман ва унда рақиб барча кучини намойиш қилади», - дейди Хайнкес мюнхенликларнинг расмий сайтига берган интервьюсида.

«Бавария» ўз майдонида «Боруссия» жамоаси билан 31 март куни куч синашади

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар