{{ message }}

Рўзиқул Бердиев: Битта қўпол хато бизга қимматга тушди

"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Металлург"га қарши ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ртоқлашди.

"Бугунги учрашув назоратимиз остида ўтказдик. Аммо ҳимоядаги битта хато орқали очко йўқотишимизга олиб келди. Тажрибали ҳимоячиларимиз бундай қўпол хатога йўл қўймаслиги керак эди. Албатта футболчиларимизга эътирозим йўқ. Аммо очко йўқотганимиз аламли бўлди. Умуман олганда йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Энди олдимизда турган муҳим ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Черан ҳали ўйинга тўлиқ тайёр эмаслиги учун бугун уни майдонга туширмадик. У фақат кеча сафимизга қўшилди. Бу ўйинчимиз бизга жуда керак бўлаяпти. Ўйлайманки, у навбатдаги ўйинимизда бизга ёрдам бера олади. Албатта “Персеполис” билан бўладиган ўйин ҳақида ўйласлигимизни иложи йўқ. Аммо бугунги танланган таркиб ёки олиб борилган ўйин, навбатдаги ўйинни ўйлаб қилинган эмас. Барча ўйинлар биз учун муҳим.

Бобир Абдухолиқовни дастлабки дақиқалардан майдонга туширмаганимизга сабаб, бу футболчимиз кейинги вақтда умуман дам олмасдан майдонга тушмоқда. Шунингдек бошқа ўйинчиларимизда ҳам шу ҳолат, ҳоҳлаймизми йўқми бундай кетма-кет ўйинлар бари бир футболчиларни толиқтириб қўяди. Аммо биз кейинги ўйинга яхши тайёрланамиз, мухлисларимиз биздан ижобий натижа кутишаяпти. Биз уларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

 

Фото манбаси: www.fcnasaf.uz

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар