{{ message }}

Равшан Эрматов: ЖЧ-2018да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш биз учун шараф

Яқиндагина ФИФА ЖЧ-2018 мусобақасида ишлайдиган ҳакамлар рўйҳатинин тақдим этди. Ушбу рўйхатдан ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ўрин олди.

Сайтимиз ходими Эрматовнинг бу ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

«Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилиш биз учун катта шараф. Бизнинг орзуимиз бор эди: Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018га чиқиши, лекин озгина омад етишмади.

Биз жаҳон чемпионатига бориш учун кўп меҳнат қилдик, саралаш жараёни 42 ой давом этди. Меҳнатимиз самараси муносиб тақдирланди. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, бизга мухлислик қилган инсонларни, Ўзбекистондаги ватандошларимизни хурсанд қилиш бизнинг асосий мақсадимиз», – дейди Эрматов.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар