{{ message }}

«Персеполис» клуби Қаршига етиб келди

2 апрел куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:30да бошланади.

Бугун “Персеполис” клуби делегацияси Қаршига етиб келди, дея хабар қилмоқда қаршиликлар матбуот хизмати.

Меҳмонларни Қарши аэропортида клуб раҳбарияти ва расмийлари кутиб олишди.

Меҳмонлар Қарши шаҳридаги “Hayot” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. “Персеполис” жамоаси бугун “Геолог” стадионида соат 18:00дан бошлаб, машғулот ўтказишни ҳам режалаштирган.

 

Фото манбаси: www.fcnasaf.uz

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар