{{ message }}

Дзюдочиларимиз бугун Гран-Придаги иштирокларини давом эттирадилар

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча -66кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Шаҳрам Аҳадов бронза медали соҳибига айланди.

Бугун мусобақанинг иккинчи кунида беллашувлар давом эттирилади. Унда -73кг ва -81кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилади. Унда ўзбекистонлик спортчилардан Ғиёсжон Бобоев (-73кг) ҳамда Шарофиддин Болтабоев (-81кг) лар гиламга чиқадилар.

 

Фото манбаси: www.olympic.uz

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар