{{ message }}

Европанинг шанба кунги қайноқ ўйинлари

 

«Бавария» - «Боруссия Д» 21:30

«Бавария» клуби навбатдаги чемпионлик учун ишонч билан қадам ташламоқда ва финишга 7 тур қолганда энг яқин таъқибчисидан 17 очко ўзиб кетган. «Боруссия» жамоаси эса мюнхенликлардан 18 очко ортда қолмоқда, бироқ бу икки клуб баҳси доим принципиал аҳамият касб этади. Бундан ташқари «Бавария» клуби барча эътиборини ЕЧЛга қаратган ва сўнгги сафар ўйинида «Лейпциг» жамоасига – 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Дортмундда эса акси бўлиб Европа лигасида чиқиб кетган ва бутун эътиборини фақат ички чемпионатга қаратган.

Ушбу мавсум жамоалар 3 маротаба тўқнаш келди. Суперкубок финалида «Бавария» клуби пенальтилар серияда, чемпионатда сафарда 3:1 ҳисобида ва кубок мусобақасида ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Боруссия ҳар ўйинда гол урган.

«Ювентус» - «Милан» 23:45

«Ювентус» ва «Милан» баҳси – бу Италиянинг икки энг совриндор клублари қарама-қаршилиги. Уларни кўп сонли мухлислар қўллаб қувватлашади. Тўғри, «Милан» сўнгги кунларда анча заифлашиб қолди ва «Ювентус» клубига қарши сўнгги 14 ўйиннинг атига 2 тасида ғалаба қозонди, қолган ҳаммаси мағлубият.

Миланликлар ҳозирда яхши спорт формасини сақлаб турибди ва Италия чемпионатида ўтган йилнинг декабрь ойидан буён мағлуб бўлишмади. Шундай экан меҳмонлар бугун анча тер тўкишади. Жанг жуда ҳам шиддатли бўлиши кутилмоқда. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да Спорт-ТВ жонли намойиш этади.

«ПСЖ» - «Монако» 00:05

Франция лигаси кубоги финал баҳси Бордо шаҳрида бўлиб ўтади. Бу баҳсда чемпионатнинг энг тепасидан ўрин олган икки жамоа вакиллар тўқнаш келишади. Албатта, ушбу ўйинда «ПСЖ» фаворит саналади, зеро «Монако» клуби пешқадамдан 17 очко ортда қолган. Шу жумладан ўзаро ўйинларни ҳисоблаганда ҳам парижликлар устунликка эга.

«ПСЖ» клуби Кубокнинг сўнгги 4 финалида зафар қучиб келмоқда. Барча финал ўйинларининг бир ҳислати бор, соврин учун атиги бир қадам қолганида ҳар қандай жамоа ўз имкониятидан ҳам яхшироқ ўйнай олади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар