{{ message }}

Улуғбек Бақоев: «Бунёдкор»га қарши ўйинда мағлубията лойиқ эмасдик

Суперлига-2018 4-тур доирасида кечган «Бунёдкор» ўз майдонида «Бухоро» жамоасини 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг «Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва футболчи Шавкат Саломов матбуот-анжуманида иштирок этди.

«Бугунги ўйинни ҳар хил таҳлил қилиш мумкин. Менинг назаримда биз мағлуб бўлишимиз керак эмас эди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди. Агарда гол урмасанг ўйинни бой берасан. Иккинчи бўлимдаги вазият ҳал қилувчи аҳамият касб этади. «Бунёдкор» жамоасини ғалаба билан табриклайман»

Шавкат Саломов:

«Бунёдкор» жамоасини бугунги ўйин натижаси билан табриклайман. Биринчи бўлимда биз рақибдан кучли эдик. Иккинчи бўлим эса омадсиз кечди. Биз голли вазиятдан унумли фойдаланмадик, «Бунёдкор» эса йўқ жойлардан гол уриб кетди. Бу футбол, бизга омад етишмади.

Танланган тактика борасидаги саволга Улуғбек Бақоев шу тариқа жавоб берди:

«Йўқ футболчилар тактикага мос ҳаракат қилишди. Ҳар ўйинда ўзгаришлар олиб бормоқдамиз. Бизда 22 та одам бор, шунинг учун ҳар бири ўйнашга ҳақли. Ўйиндан ўйинга ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳимоячиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ»

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар