{{ message }}

Жаҳон чемпионати илк марта англиялик ҳакамларсиз ўтади

Теглар:

2018 йилда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида 36 нафар бош ҳакам ишлайди. Улар орасида ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам бор.
 
Эътиборлиси, ФИФА 1938 йилдан бери илк марта жаҳон чемпионатида ишлаш учун Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиядан ҳакамларни таклиф этмаган.
 
Евро-2016 финалини бошқарган англиялик ҳакам Марк Клаттенбург ФИФА дастлаб эълон қилган кенгайтирилган рўйхатдан ўрин эгаллаганди.

Аммо Клаттенбург Англия чемпионатини тарк этиб, Саудия Арабистонида ишлашни афзал кўргани туфайли ФИФА унинг савиясини паст баҳолаб, шундай қарор қабул қилган. Таъкидлаш жоиз, Англиядан фақат Марк Клаттенбург номзоди жаҳон чемпионатига боришга даъвогар эди.
 
Бундан 80 йил илгари бўлиб ўтган мусобақада ҳам худди шу ҳолат кузатилганди. Унда англиялик ҳакамлар ҳатто терма жамоа квалификация босқичидан ҳам ўта олмаган.
 
Ҳозирча жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар қуйидагича кўриниш олган.
 
● УЕФА: Феликс Брих (Германия), Жюнейт Чақир (Туркия), Сергей Карасев (Россия), Бьорн Кейперс (Голландия), Шимон Марчиняк (Польша), Антонио Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлукка Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения), Клеман Тюрпен (Франция).
 
● КОНМЕБОЛ: Хулио Баскуньян (Чили), Энрике Касерес (Парагвай), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Вилмар Ролдан (Колумбия).
 
● КОНКАКАФ: Хоэль Агилар (Сальвадор), Марк Гейгер (АҚЎ), Жейр Марруфо (США), Рикардо Монтеро (Коста-Рика), Жон Питти (Панама), Сезар Артуро Рамос (Мексика).
 
● ОФК: Фаҳад Ал-Мирдаси (Саудия Арабистон), Алиризо Фағоний (Иран), Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюжи Сато (Япония), Навоф Шукрулла (Баҳрайн).
 
● АФК: Меҳди Обид Шариф (Алжир), Маланг Дидью (Сенегал), Бакари Папа Гассама (Гамбия), Жеҳад Гриша (Миср), Жанни Сиказве (Замбия), Бамлак Тессема Вейеза (Эфиопия).
 
● Океания футбол конфедерацияси: Мэттью Конгер (Янги Зеландия), Норберт Хауата (Таити).
 
Апрель ойида Италиядаги семинарда видеоассистентлар номи ҳам маълум бўлади.
 
ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар