{{ message }}

«Ливерпуль» Салоҳнинг голи эвазига иродали ғалабани қўлга киритди

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебютида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди: Лука Миливоевич пенальтини аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида Жеймс Милнер чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни марказга узатди, у ерда пайдо бўлган Садио Мане тўпни дарвозага тўғирлаб юборди ва мувозанатни тиклади.

84-дақиқа ўтиб бораётгна бир вақтда Робертсон тўпни рақиб жарима майдонидаги  Муҳаммад Салоҳга ташлаб берди, мисрлик футболчи зарба беришда адашмади ва жамоасига уч очко келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» очколарини 66тага етказиб олди ва турнир жадвалининг иккинчи поғонасида кетмоқда.

Англия чемпионати, 32-тур

Кристал Пэлас – Ливерпуль 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 13, пенальти Миливоевич, 1:1 – 49 Мане, 1:2 – 84 Салоҳ.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Сако, Келли, ван Анхолт, Уан-Биссака (Фосу-Менса, 88), Кабай (Лофтус-Чик, 73), Миливоевич, Таунсенд, Макартур, Заа, Бентеке.

Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Милнер, Салоҳ, Вейналдум (Лаллана, 65; Ловрен, 70), Мане (Окслейд-Чемберлен, 64), Хендерсон.

Огоҳлантиришлар: Кариус (12), Мане (24), Бентеке (38), Макартур (45).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар