{{ message }}

Жеконинг голи «Рома»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Италия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Болонья» – «Рома» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

18-дақиқада Эрик Пульгар мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Захирадан майдонга қўшилган Эдин Жеко 76-дақиқада мувозанатни тиклаган голга муаллифлик қилди. Шу билан ўйин охиригача ҳисоб ўзгармай қолди ва римликлар муҳим очколардан қуруқ қолдилар.

«Рома» 60 очко тўплаган Италия А Сериясида учинчи ўринни эгаллаб турибди, «Болонья» (35) эса 11-поғонадан жой олган.

Италия чемпионати, 30-тур

Болонья – Рома 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 18 Пульгар, 1:1 – 76 Жеко.

Болонья – Сантурро, Де Мео, Масина, Торосидис (Мбайе, 77), Хеландер, Донса, Пульгар, Верди (Крейчи, 90), Поли, Ди Франческо (Орсолини, 71), Паласио.

Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци, Стротман (Дефрель, 75), де Росси, Эль-Шаарави (Жеко, 61), Наингголан (Жерсон, 17), Перотти, Шик.

Огоҳлантиришлар: Сантурро (36), де Росси (45), Пульгар (72), Паласио (87).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар