{{ message }}

Суперлигада сенсациялар давом этади ёхуд «АГМК» ўз майдонида «Локомотив»ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «АГМК» – «Локомотив» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги «ОКМК» стадионида блиб ўтган баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, олмалиқликларнинг сенсацион ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебюти мезбонларга омадли келди, стандарт вазиятда Иганатий Нестеров тўпни қайтаришда суст ҳаракат қилди, қайтган тўпга Владимир Бубанья аниқ зарба бериб олмалиқликларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг тайм охиригача икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар бўлди, бироқ томонлар улардан унумли фойдалана олмадилар.

Иккинчи бўлимда ташаббус меҳмонлар томонида бўлди, мезбонлар эса асосан ҳимоявий ўйин кўрсатдилар. Бироқ уларнинг бир нечта қарши ҳужумлари хавфли чиқди.

Шу тариқа, «Локомотив» яна бир бор муҳим очколарни қўлдан бой берди.

Суперлига, 4-тур

«АГМК» – «Локомотив» 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 6 Норбеков.

«АГМК»: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршид Мухторов, Шохназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев 87), Лутфулла Тўраев (Дилшод Жўраев 78), Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Ғуломҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан (Зафар Полвонов 74).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Азизбек Амонов 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат икмаев, Сардор Мирзаев (Сардор Рашидов 89), Хуснидин Ғофуров (Диёржон Туропов 64), Ислом Тўхтахўжаев, Шухрат Муҳамадиев, Олег Зотеев.

Огоҳлантиришлар: Мухторов (19), Норбеков (67).

 

Фото: t.me/pfc_lokomotiv

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар