{{ message }}

«Қўқон-1912» водий дербисида «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда кечган Водий дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.

Ўйинда ҳисоб 76-дақиқага келиб очилди. Томислав Пайович ҳужумчи қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, учрашувдаги ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, “Навбаҳор”нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

Суперлига, 4-тур

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 76 Тимослав Пайович.

“Қўқон-1912”: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жамшид Ҳасанов  (Муҳаммаданас Ҳасанов 46), Жавоҳир Сидиқов, Суҳроб Бердиев (Носир Отақўзиев 74), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Игорь Таран (Қувондиқ Рўзиев 46), Дарко Гожкович, Марко Милич, Милан Спремо.

 “Навбаҳор”: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов (Азамат Алланиёзов 82), Дилшод Жабборов, Азиз Турғунбоев, Ненад Иньац (Абюхон Нуъмонов 72), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов (Сардор Сулаймонов 78), Тимослав Пайович, Дарко Станоевич.

 

Фото манбаси: t.me/FCKOKAND

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар