{{ message }}

«Пахтакор» ўз майдонида «Нефтчи»га имкон қолдирмади

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Нефтчи» учрашуви ўз якунига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйиндаги ҳисоб биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасига келиб очилди. 45-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан сўнг Абдужамол Исроилов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди: бурчакдан узатиб берилган тўпни Марко Симич боши билан дарвозага тўғирлаб юборди. 64-дақиқада Исмоил Гонсалвешдан узатма қабул қилиб олган Машарипов рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди  ва тўпни дарвозабон устидан ошириб жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, «Пахтакор» ушбу мавсумдаги учинчи ғалабасини тантана қилди, «Нефтчи» эса ғалабасиз сериясини тўртта ўйинга етказди.

Суперлига, 4-тур

«Пахтакор» – «Нефтчи» 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 45, автогол Исроилов, 2:0 – 47 Симич, 3:0 – 64 Машарипов.

“Пахтакор” – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Фарруҳ Сайфиев, 66), Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Владимир Козак, Ростин Гриффитс, Азим Аҳмедов (Дилшод Раҳматуллаев, 84), Жасур Яхшибоев, Тиаго Безерра (Жамшид Искандеров, 86), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш

“Нефтчи” - Виталий Мирний, Искандар Шойқулов (Жалил Кимсанов, 46), Суннатилла Эрматов (Элёр Мамасолиев, 76), Отабек Аҳмаджонов (Абдураҳмон Абдулҳоқов, 54), Аббосбек Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Достон Турсунов.

Огоҳлантиришлар:  Турсунов (19), Шораҳмедов (21), Яхшибоев (90).

 

Фото манбаси: t.me/fcneftchiuz

Киритиш

Ўхшаш хабарлар