{{ message }}

«Бавария» ўзида «Боруссия Д» дарвозасига жавобсиз олтита тўп йўллади

Германия чемпионатининг 28-турида «Бавария» клуби ўз майдонида «Боруссия» футболчиларини ер тишлатди. Учрашув Мюнхеннинг «Альянц-Арена» стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бешта голнинг барчасини «Бавария» клуби танаффусга қадар киритди, олтинчисини эса – учрашув якунида нишонлади. Мюнхенликлар сафида ҳужумчи Роберт Левандовски хет-трик қайд этди, яна биттадан голларни Томас Мюллер, Хамес Родригес ва Франк Рибери киритишди.

«Бавария» клуби 69 очко билан мусобақа жадвалида ишонч билан олдинда бормоқда, «Боруссия» эса учинчи ўринга тушиб кетди – 48 очко.

Германия чемпионати 28-тур

«Бавария» - «Боруссия Д» 6:0

Голлар: 1:0 – 5 Левандовски, 2:0 – 14 Хамес, 3:0 – 23 Мюллер, 4:0 – 44 Левандовски, 5:0 – 45 Рибери, 6:0 – 87 Левандовски.

«Бавария» - Ульрайх, Рафинья, Алаба (Киммих, 46), Боатенг, Мартинес, Рибери (Руди, 69), Хамес (Алькантара, 65), Роббен, Хуммельс, Левандовски, Мюллер.

«Боруссия» - Бюрки, Пишчек, Папастатопулос, Аканджи, Шмельцер, Пулишич (Филипп, 74), Гетце (Шахин, 78), Кастро (Вайгль, 29), Дауд, Шюррле, Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Рибери (65), Вайгль (65).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар