{{ message }}

«Реал» Бэйлнинг дубли эвазига «Лас-Пальмас»ни йирик ҳисобда енгди

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас» – «Реал Мадрид» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашув аввалида меҳмонлар устунлик қилишди ва бу бўлим ўрталарига келиб ҳисобда акс этди. 26-дақиқада Гарет Бэйл Лука Модричнинг тўп узатишидан сўнг чап қанотдан тезлик олиб рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба билан ҳисобни очди.

39-дақиқада Лукас Васкес мезбонлар жарима майдончаси ичида тўхтатилди, белгиланган пенальтини Карим Бензема аниқ бажариб, жамоасининг иккинчи голини урди.

51-дақиқада энди мезбонлар посбони Чичисола Гарет Бэйлни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди ва жабрланувчининг ўзи 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди, ҳамда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, «Реал» очколари сонини 63тага етказиб олди ва турнир жадвалининг учинчи поғонасида кетмоқда.

Испания чемпионати, 30-тур

Лас-Пальмас – Реал Мадрид 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 26 Бэйл, 0:2 – 39, пенальти Бензема, 0:3 – 51, пенальти Бэйл.

Лас-Пальмас – Чичисола, Химо Наварро, Агиррегарай, Маседо (Самперио, 46), Гальвес, Кастельяно, Гомес (Экспосито, 46), Аквилани, Халилович, Момо (Эзекиэл, 85), Кальери.

Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Тео, Начо (Хакими, 29), Варан, Модрич (Ковачич, 61), Каземиро (Льоренте, 62), Асенсио, Васкес, Бэйл, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Момо (36), Гальвес (45), Химо Наварро (51).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар