{{ message }}

«Манчестер Сити» сафарда «Эвертон»га имкон қолдирмади

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Эвертон» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Гудисон Парк» стадиоинида бўлиб ўтагн баҳс 1:3 ҳисобида якун топди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Лерой Сане манчестерликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 12-дақиқада Габриэл Жезус жамоасининг иккинчи голини урди. Биринчи бўлим охирлаётан бир вақтда Рахим Стерлинг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ўйиннинг 63-дақиқасида Янник Болази мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» ўз очколарини 84тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Англия чемпионати, 32-тур

Эвертон – Манчестер Сити 1:3 (0:3, 1:0)

Голлар: 0:1 – 4 Сане, 0:2 – 12 Габриэл Жезус, 0:3 – 37 Стерлинг, 1:3 – 63 Болази.

Эвертон – Пикфорд, Джагелка, Бейнс, Коулмэн, Кин, Уолкотт, Шнайдерлин, Болази, Кэлверт-Льюин (Банингиме, 75), Тўсун (Ньяссе, 79), Руни (Дэвис, 57).

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Лапорт (Данило, 87), Уокер, Отаменди, Сильва, Сане, Стерлинг (Бернарду Силва, 64), де Брюйне (Гюндоган, 77), Фернандиньо, Габриэл Жезус.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар