{{ message }}

Андрей Микляев: Охирги ўйинларда негадир омад етишмаяпти

«Локомотив» клуби бош мураббийи Андрей Микляев Сеперлига 4-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндаги (0:1) мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Тезкор гол ўтказиб юбордик, ўйин жуда ҳам кескин руҳда кечди. АГМК жамоаси илк дақиқаларда бизга қийинчилик туғдирди. Охирги ўйинларда негадир омад етишмаяпти. Ўйинда устунлик қилдик, бироқ тартибли ҳаракат қилган ҳимояни ёриб кира олмадик. Иккинчи ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этдик. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, курашишди.

Ушбу ўйин ОЧЛ баҳсига тайёргарлик бўлди деб айтиш мумкинми?

– Бу шунчаки ўйин эди: Суперлиганинг навбатдаги ўйини. Биз энг аввало ушбу ўйинга эътиборимизни қаратган эдик. Мана бу ўз ниҳоясига етди ва кейинги ўйин ҳақида ўйлай бошлаймиз. Эртага жамоа Абу Дабига учиб кетади

– Суперлиганинг янги мавсуми ҳақидаги фикрларингиз?

– Жуда ҳам кўп кураш, жуда кўп. Кўпчилик жамоалар каби биз ҳам биргина хато туфайли ўйинни бой бердик. Бутун жамоа ҳимояланди, 10 нафар футболчи фақат ҳимояда ҳаракат қилди. Ушбу ҳолатда бизга қийин бўлди. Учрашувда ҳавфли вазиятлар кам бўлди, аммо курашга бой бўлди дейиш мумкин.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар