{{ message }}

«Барселона» сўнгги дақиқалардаги икки гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Севилья» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.

36-дақиқада Франко Васкес мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Луис Мурьель жамоасининг иккинчи голини урди.

Ҳаммаси каталонияликларнинг  Примера ушбу мавсумидаги илк мағлубияти томон кетаётан бир вақтда сўнгги дақиқаларда омад мезбонларга кулиб боқди. 88-дақиқада Луис Суарес ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, орадан бир неча сония ўтгандан сўнг Лионель Месси ўртадаги мувозанатни тиклашга эришди.

Шу тариқа, қийинчилик билан бир очкони қўлга киритган «Барселона» (76 очко) Ла Лигада якка пешқадам бўлиб турибди.

Испания чемпионати, 30-тур

Севилья – Барселона 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 36 Васкес, 2:0 – 50 Муриэль, 2:1 – 88 Суарес, 2:2 – 89 Месси.

Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Лайюн, 46), Лангле, Нзонзи, Банега, Васкес, Навас (Нолито, 81), Корреа (Писарро, 72), Муриэль.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Ракитич, Коутиньо, Паулиньо (Денис Суарес, 77), Дембеле (Месси, 58), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Рико (44).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар