{{ message }}

«Ювентус» ўз майдонида «Милан»дан устун келди

Италия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Милан» учрашуви ўз якунига етди. Турнинг марказий ўйинида мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Пауло Дибала Миралем Пьяничнинг тўп узатишидан сўнг миланликлар дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ўрталарида Леонардо Бонуччи мувозанатни тиклашга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари туринликлар фойдасига ўйнади. 79-дақиқада Хуан Куадрадо мезбонларни яна олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Сами Хедира «Ювентус»нинг учинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, ушбу муҳим ғалабадан сўнг «Ювентус» очокларини 78тага етказиб олди ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустахкамлади. «Милан» эса (50) олтинча ўринда қолмоқда.

Италия чемпионати, 30-тур

Ювентус – Милан 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 8 Дибала, 1:1 – 28 Бонуччи, 2:1 – 79 Куадрадо, 3:1 – 87 Хедира.

Ювентус – Буффон, Бенатия, Кьеллини, Бардзальи, Лихтштайнер (Дуглас Коста, 46), Матюиди (Куадрадо, 61), Асамоа, Хедира, Пьянич (Бентанкур, 75), Игуаин, Дибала.

Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес, Бонуччи, Калабрия, Кессиэ, Биглия (Монтоливо, 76), Чалханоглу (Кутроне, 80), Бонавентура, Сусо, Андре Силва (Калинич, 65).

Огоҳлантиришлар: Бенатия (38), Родригес (39), Биглия (52), Монтоливо (82).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар