{{ message }}

Виктор Кумиков: «Локомотив»га қарши ўйинда ҳимояда хатосиз ҳаракат қилдик

АГМК клуби бош мураббийи Виктор Кумиков Суперлига 4-тури доирасида «Локомотив»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Энг асосийси ижобий натижа қайд этдик. Йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Орада юзага келган танаффус ҳам бизга фойда бўлиб хизмат қилди. Баъзи бир жойларда ўйинимизни янада кучайтириб олдик. Умуман олганда бугун ҳимояда хатосиз ҳаракат қилдик. Ўйиндан ҳам гол урсак янада яхшироқ бўлар эди. Биринчи ғалаба бор, нима бўлганда ҳам олдинга ҳаракат қиламиз.

Бугун қарши ҳужумда АГМК яхшироқ ҳаракат қилди, аввалги ўйинда бу томондан жамоа жуда суст ҳаракат қилганди?

– Хитойликларда шундай гап бор: Тарихни қайтариб бўлмайди, бугунги кун билан яшаш керак. Шунинг учун ҳам биз олдинги ўйинни таҳлил қилиб бўлдик, ҳулоса қичардик ва олға ҳаракат қилишда давом этамиз.

– Жамоанинг ёш тарбияланувчиларини кузатиб борасизми?

– Йўқ, мен барча ёш тоифасидаги футболчиларни кузатишга улгурмайман. Бироқ Ёшлар лигаси вакилларини кузатишга ҳаракат қиламан. Афсуски, улар асосий таркиб даражасига тайёр эмас. Яхши ёш футболчилар ҳам бор, агарда уларнинг ўзи истаса, асосий таркибдан жой олади. Кўп нарса футболчининг ўзидан талаб қилинади. Фақатгина мураббийнинг айтгани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Футболчи доим олға интилиши лозим.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар