{{ message }}

Зинедин Зидан: Бэйлнинг ўйинидан кўнглим тўқ

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас» жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу бор ёғи оддий ўйин, биз ўйинни бошқариб бориб, ғалаба қозондик. Эндиликда биз сешанба кунги ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Барчаси бошқача бўлади.

Ушбу ўйинни ғалаба билан якунлаш муҳим, аммо бунинг қиймати йўқ. Биз ажойиб ўйин намойиш қилишимиз лозим. Олдинда жуда ҳам қийин баҳс кутиб турибди. Биз энди ҳордиқ чиқаришимиз, жароҳатланган футболчилар қайта тикланиши лозим бўлади.

Иско бироз тоби йўқ эди ва Мадридда қолди.

Бэйл учун хурсандман ва шу ҳолос. Шу тариқа давом этамиз. Бошланғич таркибдан ўрин олиш олмаслигини сешанба куни ойдинлашади. Мен унинг ўйинидан кўнглим тўқ», - дейди Зидан.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар