{{ message }}

Лукаку АПЛда ўзига хос натижа қайд этди

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку АПЛ 32-тури доирасида «Суонси»га қарши кечган ўйинда (2:0) гол уришга эришди.

Бу Лукакунинг Премьер-лигадаги юзинчи голи бўлди. У ушбу натижани қайд этган 28-футболчи ва илк бельгияликка айланди.

Бундан ташқари, Лукаку юзлик довонни забт этган энг ёш футболчилар орасида бешинчи бўлиб турибди. У кеча 24 ёшу 322 кунлик эди

Ромелу ушбу футболчилардан кейин турибди: Харри Кейн (24 ёш, 191 кун), Уэйн Руни (24 ёш, 100 кун), Робби Фаулер (23 ёш, 283 кун) ва Майкл Оуэн (23 ёш, 134 кун).

 

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар