{{ message }}

Илҳом Мўминжонов: Дурангга мос ўйинда ютқаздик.

“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Суперлига 4-тури доирасида “Қўқон-1912”га қарши кечган ўйиндан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бугунги ўйин жанговор ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйнашга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳужумчимиз вазиятдан фойдалана олмади. Учрашув якунланиши арафасида ҳимояда хатога йўл қўйдик ва бу хато қимматга тушди.

Бу футбол, 15 дақиқа қолганда ҳужумчини туширдик. Аюбхон Нўъмонов захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Лекин ҳимоядаги хатоимиз бизга қимматга тушди. Мураббий қайси пайт футболчи туширишни сезиши керак. Бугунги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Айбни бировдан ахтариш керак эмас. “Қўқон-1912”га кейинги ўйинларда омад тиламан.

Дурангга мос бўладиган ўйинда мағлубиятга учрадик", - дейди  Мўминжонов.

 

Фото манбаси: www.kokand1912.uz

Манба: www.kokand1912.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар