{{ message }}

«Сурхон» клуби олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди

Теглар:

Жорий мавсум Про-лиганинг "А" гуруҳида иштирок этиши кўзда тутилган "Сурхон" клуби олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Про-лиганинг "А" гуруҳида 9 та жамоа иштирок этмоқда ва биринчи ўринни қўлга киритган клуб тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, 2 ва 3-ўрнини эгаллаган жамоалар "В" гуруҳида 2 ва 1-ўрин эгаларига қарши плей-офф ўйинида иштирок этади. Жуфтлик ғолиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўрнидан жой олган клубларга қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Про-лига баҳслари 6 апрелда бошланиши режалаштирилган. "А" ва "В" гуруҳларидаги жамоалар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

“А” гуруҳи
“Сурхон” (Термиз)
“Шўртан” (Ғузор)
“Хоразм” (Урганч)
“Орол” (Нукус)
“Истиқлол” (Фарғона)
“Андижон” (Андижон)
“Машъал” (Муборак)
“Норин” (Норин)
“Динамо” (Самарқанд)

“В” гуруҳи
“Нурафшон” (Тошкент вил)
“Ифтихор” (Олтиариқ)
“Зомин” (Зомин)
“Лабса” (Бухоро)
“Ғиждувон” (Ғиждувон)
“Локомотив-БФК” (Тошкент)
“Ёзёвон” (Ёзёвон)
“Хотира-79” (Уйчи)
“Шердор” (Самарқанд)

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар