{{ message }}

Моуринью: Бошқа мусобақаларда «Манчестер Юнайтед» чемпионлик учун курашаётган бўларди

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛ 32-тури доирасида «Суонси»га (2:0) қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўтган мавум биз совринлар ютдик, аммо турнир жадвалининг олтинчи поғонасида қолиб кетгандик.

Биз ушбу мавсумда кўпроқ гол уриб, камроқ ўтказиб юборишни, иккинчи ўринни сақлаб қолиш ва ўтган мавсумдагидан 10 очко кўпроқ тўплашни истаймиз.

Чемпионлик курашни деярли иложсизга айлантирган клуб бор. Бошқа мусобақаларда ҳозир чемпионлик учун курашаётган бўлардик.

Мавсум яхши кайфиятда давом этмоқда ва бизда Англия Кубогини қўлга киритиш имкони бор», – дейди Моуринью.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар