{{ message }}

«Реал» ҳимоячиси жароҳат олди

«Реал» клуби ҳимоячиси Начо Фернандес Ла Лига 30-тури доирасида «Лас-Пальмас»га қарши кечган ўйинда жароҳат олди.

Футболчи ўйиннинг 29-дақиқасида ўз хоҳишига кўра Ашраф Ҳакимига алмаштирилган.

У захира ўриндиғида кўзларида ёш билан ўтирган. Начо яқин ўртада тиббий кўрикдан ўтказилади. AS нашрининг ёзишича, футболчи катта эҳтимол билан «Ювентус»га қарши ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юборади.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар