{{ message }}

Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар мухлис келди

Кеча Суперлига баҳсларининг 4-тури ниҳоясига етди. Мазкур турда томошабинни жалб этиш бўйича пойтахт стадинлари етакчи бўлишди. “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни 15421 нафар ишқибоз бевосита стадионнинг ўзида томоша қилган бўлса, “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувга 15100 нафар томошабин ташриф буюрди. 

Пойтахт стадионлари учун бу каби кўрсаткич анчадан буён қайд этилмаётган эди. Шу нуқтаи назардан ҳам пойтахт жамоалари ўйинларига қизиқиш турма-тур ошиб бораёттганлигини эътироф этиш лозим.

Умумий ҳисобда эса Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар томошабин ташриф буюрди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан футболни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Суперлига баҳсларининг шиддатли ўтиши билан биргаликда мухлисларнинг стадионга қайтаришга ҳам хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак? Стадионларда мухлисларга яна қандай қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилиши зарур? Ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда билдириб ўтишингиз мумкин.

Мухлисларнинг барча таклифлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбариятига тақдим қилинади ва алоҳида кўриб чиқилиб, шу асосида чора-тадбирлар амалга оширилади.

Футбол мухлислар учун, стадионларга ташриф буюринг ва ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

 

Фото манбаси: t.me/FCKOKAND

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар