{{ message }}

Вальверде: Месси билан «Барселона» Мессисиз жамоадан анча фарқ қилади

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионати «Севилья» (2:2) жамоасига қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

Каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси 58-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди ва 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

«Мессида кичик жароҳат бор эди, аммо мен унга оз бўлса ҳам ўйин амалиётини тақдим қилишни режа қилганман. У деярли 2 ҳафта майдонга тушмади, унга ўйин амалиёти зарур эди. Лео биргина зарбаси билан ўйин тақдирини ўзгартириб юборади. Месси билан бир жамоа, Леосиз эса умуман бошқа жамоага айланади. Аргентина терма жамоасининг сўнгги ўйинига бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ (1:6 Испания терма жамоасидан қабул қилинган йирик мағлубият – uff.uz таҳр).

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Биз бурчак зарбаларидан кейин хатоларга йўл қўйдик ва яққол голли вазиятларни қўлдан бой бердик. Ярим ҳимоячиларнинг ўйини ва ҳужумдаги тезкорлик эвазига «Севилья» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва яна учинчи голни ҳам уриши мумкин эди. Якунда мағлубиятдан қутулиб қолишга эришдик, бу футбол.

Биз камдан кам ҳолатларда очко йўқотдик. Танаффусдан кейинги иккинчи гол бизни ҳолдан тойдирди. Биз бундай ҳолатда нима қилишни билмай қолдик, чунки мавсум давомида бу вазиятга тушмаган эдик», - дейди Вальверде.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар