{{ message }}

Буффон: Роналду билан яна бир маротаба тўқнаш келишимни ўйласам, тунда уйқум қочади

«Ювентус» клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ 1/4 финал «Реал» жамоасига қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйинлар 3 ва 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

«Ушбу қарама-қаршилик айни пайтдаги бутун ўй ҳаёлимизни банд қилган. Аммо сендан кучли бўлган жамоа билан ўйнаганда, қийинчиликлар юз беради. «Реал» таркибида ўзига ҳос ижрочилар етарли даражада жамланган.

Мадриднинг «Реал» жамоасида алоҳида бир ўйинчи кўп нарсани ўзгартира олмайди. Аммо Криштиану Роналду билан яна тўқнаш келишимни ўйласам, оқшомлари уйқум қочади», - дейди Буффон RMC Sport нашрига.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар