{{ message }}

ЖЧ тарихида 1-марта ўзбекистонлик мутахассис комиссар сифатида ишлайди

Теглар:

Шу йилнинг 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади. Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, бу рўйхатда ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар борлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ФИФА ташкилотидан яна бир хушхабар келди: Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан яқин алоқалар ўрнатган ҳолда, Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ўз самарасини бермоқда. Шу ҳамкорлик натижасида ФИФА ташкилоти ўзбекистонлик мутахассисларга Халқаро мусобақаларда ишлаш учун имконият тақдим этяпти.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

“Албатта, ФИФА томонидан келган таклифдан жуда хурсандман. Бу жуда катта ишонч ва шу билан бирга катта масъулият ҳам. Ўз ўрнида юртимизда футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётгани таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳабарияти томонидан футболни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида қайд этиш керак.

Бу ислоҳотлар натижасида биз каби мутахассисларга янгидан-янги имкониятлар яратилмоқла. Биз бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, билдирилган ишончни оқлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишга ваъда берамиз”, - дейди Олим Арифов.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар