{{ message }}

«Арсенал» ўзида «Сток Сити»ни йирик ҳисобда енгди. Обамейянгдан дубль!

Англия чемпионатининг 32-турида «Арсенал» клуби ўз «Сток Сити» футболчиларини қабул қилди. Учрашувда майдон эгаларининг қўли баланд келиб 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Барча киритилган голлар иккинчи бўлимда амалга оширилди. Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянг дубль қайд этди, улардан бирини пенальтидан киритди. Учрашувдаги яна бир пенальтидан Александр Ляказетт унумли фойдаланди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» очколарини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалининг олтинчи поғонасида бормоқда.

Англия чемпионати 32-тур

«Арсенал» - «Сток Сити» 3:0 (0:0).

Голлар: 1:0 – 75, пенальти Обамеянг, 2:0 – 86 Обамеянг, 3:0 – 89, пенальти Ляказетт

«Арсенал» - Оспина, Монреаль, Чемберс, Бельерин, Мустафи, Эль-Ненни (Джака, 76), Озил, Рэмзи, Уилшер (Мхитарян, 76), Обамеянг, Уэлбек (Ляказетт, 61).

«Сток Сити» - Батленд, Питерс, Шоукросс, Мартинс Инди, Бауэр, Шакири, Ндиайе, Собхи (Крауч, 80), Аллен, Джонсон, Диуф (Берахино, 61)

Огоҳлантиришлар: Эль-Ненни (37), Джонсон (66), Аллен (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар