{{ message }}

Румменигге: Тухель «Бавария»га бошқа клуб билан келишиб олганини айтди

«Бавария» клубининг директорлар кенгаши раиси Карль-Хайнц Румменигге мавсум охирида мюнхенликларни бошқаришда бош тортганини тасдиқлади.

«Мен ҳозирда янги бош мураббийни апрель ойининг охирига қадар топиш устида ишламоқдаман. Лекин биз сокинмиз ва ҳеч қаерга шошганимиз йўқ. Бизда мавсум бошланишидан аввал ҳам янги мураббийни таништирган пайтларимиз бўлган. Асосий талабимиз: мураббий немис тилида сўзлашишни билиши шарт.

Бизнинг спорт директоримиз Салихамиджич мураббийлар билан музоакаралар олиб бормоқда, бу унинг иши ва номзодлар қаторида Тухель ҳам бор. Ўтган жума куни у бизга бошқа клуб билан келишиб олганини айтди. Буни қабул қилиш лозим, чунки бу биз учун муаммо эмас», - дейди Румменигге.

Тухельни «ПСЖ» ёки «Арсенал» клубларидан бирини бошқариши айтилмоқда. «Бавария»ликларнинг ҳозирги устози ёзда жамоани тарк этади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар