{{ message }}

«Валенсия» Родригонинг голи эвазига «Леганес»дан устун келди

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Леганес» – «Валенсия» учрашуви ўз ниҳояига етди. «Мунисипаль де Бутарке» стадиоинда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган голга Родриго 62-дақиқада муаллифлик қилди ва жамоасига муҳим уч очкони келтирди.

Шу тариқа, «кўршапалаклар» Примерадаги сўнгги саккиз ўйиннинг еттитасини ғалаба билан якунладилар ва мағлубиятсиз сериялларини саккизтага етказиб олдилар.

«Валенсия» 62 очко билан Ла Лига турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.

Испания чемпионати, 30-тур

Леганес – Валенсия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 62 Родриго.

Леганес – Куэльяр, Бустинса, Сиовас, Рико, Муньос (Бовю, 73), Эрасо, Рамос (Эль-Жар, 79), Пирес (Наранхо, 90), Перес, Амрабат, Сальдуа

Валенсия – Доменек, Габриэл, Гайя, Рубен Везу, Гарай, Солер (Ферран Торрес, 65), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш (Перейра, 80), Родриго, Дзадза (Вьетто, 70).

Огоҳлантиришлар: Перес (31), Кондогбиа (33), Рико (57), Доменек (86), Бовю (88), Гайя (89), Парехо (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар