{{ message }}

«Насаф» тарбияланувчилари Қатарга етиб боришди

Аввал хабар қилинганидек, "Насаф" футбол мактабининг уч тоифадаги тарбияланувчиларидан иборат жамоалари Қатарда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этишади. "Насаф" тарбияланувчилари кеча Қатарга жўнаб кетишган эди.

Улар Қатарнинг Доҳа шаҳрига эсон омон етиб боришди, дея хабар қилмоқда қаршиликлар матбуот хизмати. Ёш футболчилардан иборат жамоаларни мезбонлар яхши кутиб олишган. Вакилларимиз Доҳа шаҳридаги беш юлдузли “TORCH” меҳмонхонасига жойлашишган.

Бугун ёш футболчилар “Аспире” академиясида машғулот ҳам ўтказишди. Эртага "Насаф" тарбияланувчилари баҳсга киришади.

 

Фото манбаси: www.fcnasaf.uz

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар