{{ message }}

Деле Аллининг дубли Лондон дербисида «Тоттенхэм»га ғалаба олиб келди

Англия чемпионатининг 32-турида «Челси» ўз майдонида «Тоттенхэм» жамоасини қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда ҳисобни майдон эгалари ҳужумчиси Альваро Мората 30-дақиқада очди. «Тоттенхэм» футболчилари биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида мувозанатни тиклаб танаффусга чиқишди: Кристиан Эриксон ажойиб зарбаси билан Кабальерони доғда қолдирди.

Деле Алли иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, «Тоттенхэм» очколари сонини 64тага етказиб олдиб, АПЛ жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. «Челси» (56) эса бешинчи ўринда кетмоқда.

Англия чемпионати, 32-тур

«Челси» - «Тоттенхэм» 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 30 Мората, 1:1 – 45+1 Эриксен, 1:2 – 62 Алли, 1:3 – 66 Алли.

«Челси» - Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 81), Виллиан, Фабрегас, Азар, Канте, Алонсо (Эмерсон, 83), Мората (Хадсон-Одои, 88).

«Тоттенхэм» - Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер (Ваньяма, 81), Дембеле, Алли, Ламела (Сиссоко, 88), Эриксен, Сон Ҳин Мин (Кейн, 74).

Огоҳлантириш: Дэвис (70).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар