{{ message }}

Дани Алвес жамоавий совринлар ютиш бўйича жаҳон рекордчиси

«ПСЖ» клубининг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес жамоавий совринлар қўлга киритиш бўйича жаҳон рекордчисига айланди.

31 март куни парижликлар Франция лига кубоги финалида «Монако» жамоасини 3:0 ҳисобида енгишди ва 5 маротаба кетма-кет ушбу совринга эга чиқишмоқда. Дани Алвес эса фаолиятидаги 36 жамоавий совринини қўлга киритди.

Шу тариқа, Дани Алвес «Манчестер Юнайтед» жамоасининг уэльслик ярим ҳимоячиси Райан Гиггздан ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Кенни Далглишлардан ўзиб кетди. Ҳар икки футболчи футболчилик фаолиятини якунлашган ва ҳисобида 35 тадан совринлари мавжуд.

Бразилиялик футболчи 7 маротаба чемпионатларда ғалаба қозонган (Испания – 6 маротаба, Италия – 1 марта), 6 та миллий кубокларни қўлга киритган (Испания – 5, Италия – 1), 6 марта миллий суперкубокларда зафар қучган (Испанияда 5, Францияда – 1), Лига кубоги (Франция), Нордест Кубоги (Бразилия), 3 маротаба ЕЧЛ (барчаси «Барселона» билан), икки маротаба Европа лигаси – УЕФА кубоги (ҳар иккиси «Севилья» билан), 4 та УЕФА Суперкубоги ва уч маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган.

Бразилия терма жамоаси сафида 34 ёшли Алвес Америка кубоги ва Конфедерация кубогини қўлга киритган.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар