{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» ёзда 117 млн евро эвазига иккита топ-ҳимоячи сотиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» клуби мавсум охирида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Манкунианликлар «Барселона» марказий ҳимоячиси Самюэль Умтити ва «Ювентус» чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандрони ўз сафларига қўшиб олмоқчилар.

Умтитининг товон пули 60 млн еврога тенг. Туринликлар эса Сандрони 57 млн евродан камига қўйиб юбориш ниятида эмаслар.

Аввалроқ, Умтити юқори маош истаётгани сабаб «Барселона» билан янги шартнома борасида келиша олмаётгани айтилганди. «МЮ» эса ҳимоячига йилига 9 млн евро тўлашга тайёр.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар