{{ message }}

«Локомотив» клуби «Ал-Ваҳда» билан ўйинни оқ-яшил-оқ либосда ўтказади

 

Бугун, Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабидаги “Grand Millennium Al Wahda” мажмуасида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур ўйинлари доирасидан ўрин олган “Ал Ваҳда” – “Локомотив” учрашуви олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда учрашув ташкилий масалалари муҳокама қилинди.  Шунингдек, эртанги ўйинда қайси жамоа қандай рангдаги либосда майдонга чиқиши аниқлаб олинди.  Унга кўра, “Локомотив” бу сафар оқ-яшил-оқ формадан фойдаланадиган бўлди.  Жамоамиз дарвозабони эса қора рангли форма, бинафшаранг шорти ва гетри киядиган бўлди.  Мезбонлар эса ўзларининг анъанавий қизғиш рангдаги формасида майдонга чиқишади. Форманинг пастки қисми ва гетрилар қора рангда бўлади. “Ал Ваҳда” дарвозабони эса тўлиқ кўк рангли либос кияди.

Эслатиб ўтамиз,  “Ал Ваҳда” – “Локомотив” учрашуви эртага, 3 апрель санасида бўлиб ўтади.  Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:10да старт олади.

 

Фото манбаси: www.lokomotiv.uz

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар