{{ message }}

Зидан: Ўтган йилги билан солиштирганда «Ювентус» кучайган

Европа клубларининг энг нуфузли мусобақаси ҳам энг кульминацион нуқтасига етиб келмоқда. Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари туринликларни қабул қилади.

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрича, унинг жамоасига осон бўлмайди. Чунки «Ювентус» клуби уларнинг сўнгги тўқнашувидан кейин ўсишга эришган.

«Реал» ва «Ювентус» баҳси мен учун ўзига ҳос аҳамият касб этади, чунки ҳар икки клуб мен учун кўп нарса беришган. Шунга қарамай ўйин бошланиши билан буларнинг барчасини унутиб, қилишимиз лозим бўлган ишларни амалга ошираман.

«Ювентус»га қарши ўйин жуда ҳам оғир ва мураккаб бўлишини биламиз, чунки улар ўтган йилга қараганда кучли бўлишган. Одамлар кимни истаса фаворит деб ҳисоблайверишсин, аммо биз учун ижобий натижа кафолатланган эмас. Кейинги босқичга чиқиш учун лойиқ эканлигимизни исботлаш лозим.

Агар биз «Ювентус» жамоасини мағлуб этишни истасак, яхши ўйин намойиш этишимиз керак бўлади. Сўнгги йилларда «Реал» ажойиб натижаларни қайд этмоқда ва биз бу анъанани сақлаб қолмоқчимиз», - дейди Зидан.

«Ювентус» ва «Реал» жамоаларининг илк ўйини 3 апрель санасида бўлиб ўтади.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар