{{ message }}

«Челси» Контени бўшатиб юбориши қанчага тушиши маълум бўлди

«Челси» клуби бош мураббийи Антони Конте ўз ихтиёри билан жамоани тарк этиш ниятида эмас.

Агарда лондонликлар 48 ёшли италиялик мутахассис билан хайрлашишни истаса, улар Контега 9 миллион евро миқдордаги маблағни тўлаши лозим.

Яна бир усули борки, бунда Конте бўшатиб юборилади, аммо «Челси» унинг шартномаси якунига етганча маош тўлаб боради ёки яки янги иш топгунга қадар.

«Челси» клуби раҳбари Роман Абрамович Контени бўшатишга қарор қилса, унинг ўрнига ёш ва иқтидорли мураббий тайинланади. Номзодлар қаторида – Луис Энрике ва Томас Тухель бор.

«Челси» ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «Барселона» жамоаси томонидан чиқариб юборилди ва кейинги йилги мавсумда иштирок эта олмаслиги ҳам мумкин. Жамоа тўртинчи ўриндан 8 очко ортда қолмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар