{{ message }}

«Челси» клубининг 9 нафар футболчиси келажаги сўроқ остида

Мавсум якунига қадар «Челси» жамоасининг 9 нафар футболчиси келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Ярим ҳимоячи Эден Азар ва дарвозабон Тибо Куртуа лондонликлар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса шартномасини узайтирмаслиги мумкин. Чемпионатнинг якунига 6 тур қолганида «Челси» 5 поғонада кетмоқда ва тўртинчи ўриндан 8 очко ортда қолмоқда.

Куртуанинг шартномаси яна бир мавсум амал қилади, Азарники эса – иккита мавсум. Бундан ташқари «Реал» ёзда бу футболчиларга таклиф билан чиқиш ниятида.

Бельгияликлардан ташқари, Сеск Фабрегас, Педро, Давид Луиз, Гари Кэйхилл ва Оливье Жиру каби футболчиларнинг шартномаларига ҳам бир йил қолади. Клуб 30 ёшдан катта футболчиларга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмайди.

Ҳужумчи Миши Батшуайи («Боруссия Д» ижарада) ва ҳимоячи Курт Зума («Сток Сити»да ижарада) келажаги борасида қарор кейинроқ қабул қилинади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар