{{ message }}

Де Брюйне: АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқман

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Ле Брюйне ўзининг ушбу мавсумдаги ўйини ҳақида гапириб ўтди ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан таққослашлари борасида фикр билдирди.

«Ҳамманинг ўз фикри бор. Уларнинг барчаси футболдан нима исташига боғлиқ. Салоҳ мисли кўрилмаган гол уриш қобилиятини намойиш қилмоқда. Бизни таққослаш керакми йўқми билмадим. Статистика бўйича бизни солиштириб бўлмайди. Мен «Эвертон» клубига қарши ўйинда ярим ҳимояда тўп сурдим, қандай қилиб мени ҳужумчи билан таққослаш мумкин?

Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси соврини? Ўйлайманки, бу мен ва жамоа учун яхши иш бўлар эди. Менинг фикримча, ушбу совринга лойиқман, чунки ушбу мавсум барқарор ўйин кўрсатмоқдаман. Тўғрисини айтсам бунчалик яхши ўйин намойиш қилишимни ўзим ҳам кутмаган эдим. Менинг савиям ҳақида биронта ўйинда ҳам савол туғилгани йўқ, шундай экан менинг кўнглим тўқ», - дейди Де Брюйне.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар