{{ message }}

Тухель ёзда «Арсенал»га ўтмайди, чунки Венгер ҳеч қаерга кетмаяпти

Сўнгги кунларда 44 ёшли мураббийни Европанинг турли хил жамоаларига ўтиши ҳақида ёзишмоқда. Тухель учун асосий даъвогар сифатида лондоннинг «Арсенал» клуби кўрилмоқда эди.

Германиялик инсайдер Рафаэль Хенигстайннинг хабар беришича, Томас ёзда «тўпчиларни» бошқармайди.

«Германия ва Лондонда бўлаётган ишлар шуни кўрсатмоқдаки Тухель ёзда «Арсенал» жамоасини бошқармайди. Бу нарса фақатгина бир сабаб туфайли амалга ошмайди, чунки уларда бош мураббий бор ва Арсен ўз лавозимини тарк этмайди.

Ҳозирга вазият шуни кўрсатмоқда. Улар Тухельга иш таклиф қила олишмайди. Арсен Венгер ўз ҳохиши билан ишдан кетгиси йўқ, «Арсенал» клуби раҳбарияти эса уни бўшатиб юборишни ҳам истамаяпти», - дейди Хенигстайн ВВСга берган интервьюсида.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар