{{ message }}

Серхио Агуэро «Ливерпуль»га қарши сафардаги ўйинни ўтказиб юборади

“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро “Ливерпуль”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичининг дастлабки учрашувини ўтказиб юборади.

Аргентиналик футболчи тизза жароҳати туфайли сафардаги ўйинга бормайди ва “шаҳарликлар“нинг “Энфилд”даги бугунги машғулотида қатнашмаган.

Айтиш жоиз, 29 ёшли тўпурар 4 мартдан буён майдонга туша олмаяпти.

“Ливерпуль” – “Манчестер Сити” 4 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар